ЎСИМЛИКДАГИ ФИЗИОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ МАҲСУЛИ – ЎСИШИ

ЎСИМЛИКДАГИ ФИЗИОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ МАҲСУЛИ – ЎСИШИ
500 so'm
- Muallif: eldoor))
- E'lon qo'shilgan sana: 20-05-2018, 23:52
- PayMe orqali hisobingizni to'ldiring va oson sotib oling
- Ushbu yangilikni do'stlaringizga ham ulashing
- To'lov bo'yicha savollar bo'lsa biz bilan bog'laning
Ism: IxtiyoR
Telefon: +99894 566 55 88 (Telegram)
Ўсимликлар онтогенезини характерловчи энг муҳим жараёнлар ўсиш ва ривожланишдир. Улар ўсимлик танасидаги барча ҳаётий реакцияларнинг натижаси ҳисобланади, бу жараёнллар бир-бирига узвий боғлиқ бўлиб, фақат ўсиш асосида ривожланиш ва ривожланиш асосида ўсиш характерланади. Натижада иккаласи ўсимликнинг ҳаётий циклини белгилайди. Бироқ айни вақтда ўсиш ва ривожланиш бир-биридан фарқ ҳам қилади.
Ўсиш - бу ўсимликлар бўйи ва эни тобора ортиб, умумий массанинг ошишидир. Бундай ўсиш орқасига қайтмайди. Чунки янгидан-янги ҳужайралар,тўқималар ва органлар вужудга келиб, протоплазма ва ундаги органоидлар (хлоропластлар, митохондриялар ва бошқалар) тўхтовсиз шаклланиб туради.
Ривожланиш - ўсимликнинг ҳаётий циклини (онтогнезини) характерловчи ёшлик,вояга етиш кўпайиш,қариш ва ўлиш арафаларидаги сифатий морфологик ва физиологик ўзгаришларни ўз ичига олади.